Ўзбекистонда тадбиркорлар учун рўйхатдан ўтишдан тортиб ҳисобот топширишгача бўлган барча хизматларни қамраб олувчи рақамли платформалар яратилади, деб Kursiv хабар берди.
Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот пайтида маълум қилди. Янги тизимда ҳужжатларни электрон имзо калитисиз, фақат биометрия ва SMS орқали онлайн имзолаш мумкин бўлади.
Ходимлар учун маошни ҳар куни ёки соатбай электрон ҳамён орқали олиш имконияти яратилади.
Бу ўзгаришлар 2030 йилгача амал қилувчи махсус ҳуқуқий режим доирасида якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар