
+1 жамоасидаги мутахассислар ақлли буюмлар қаторига яна бир антиқа маҳсулотни киритишга қарор қилдилар. Улар Kickstarter крауд-фандинг платформасида +Winter номли смарт-патакларни ишлаб чиқариш учун маблағ йиғиш жараёнини бошлаб юбордилар, деб хабар бермоқда Terabayt.uz сайти.
+Winter патаклари смартфонга Bluetooth орқали уланади, симсиз зарядлаш функциясига эга, оптимал ҳароратни созлашга имкон беради. Патаклар фойдаланувчининг оёқларини иссиқ сақлашга хизмат қилади. Патакларни бир марта тўлиқ зарядлаб, улардан беш саот давомида фойдаланиш мумкин. Патакнинг қалинлиги 6 мм, бармоқ соҳасининг қалинлиги 2 мм. Улар сув ўтказмайди, шу боис фойдаланиш вақтида (айниқса қорли жойларда) қўшимча қулайлик яратадилар. Махсус мобил илова ёрдамида зарурий ҳароратни созлаш имконияти мавжуд.
+Winter патакларини айни пайтда Европада харид қилиш мумкин, нархи 98 доллар атрофида.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар