Хитойнинг йирик технология компанияси Xiaomi ўзининг биринчи симсиз телевизорини сотувга чиқарди. Янги қурилма Xiaomi Мах 27 деб номланади ва бир қатор замонавий имкониятларга эга.
Телевизор 27 дюймли IPS матриса билан жиҳозланган бўлиб, Full HD тасвир сифати ва 60 Гс частотани қўллаб-қувватлайди. Қурилма баландлик ҳамда эгилиш бурчагини созлаш мумкин бўлган стендга ўрнатилган. Шунингдек, телевизорни ташиш учун ғилдираклар ҳам қўшилган.
Xiaomi Мах 27 экранидан ландшафт ёки портрет йўналишида фойдаланиш мумкин. Энг қизиқ томони шундаки, у 16 ГБ тезкор хотира ва 128 ГБ ички хотирага эга.
Қурилма 9700 мА/соат сиғимли батареядан қувватланади ва узлуксиз 13 соат ишлаш имконини беради. Унинг нархи 3999 юан (тахминан 6 миллион сўм) қилиб белгиланган.