21:18 / 14.12.2016
7 239

Nokia 26 долларлик иккита янги телефонни тақдим этди

Nokia 26 долларлик иккита янги телефонни тақдим этди

HMD Global компанияси Nokia бренди остида иккита янги телефонни тақдим этди, деб ёзади «Дарё». Булар Nokia 150 ва унинг иккита SIM-картали версияси Nokia 150 Dual SIM бўлди.

Nokia 150 2,4 дюймли ва 240×320 пикселли дисплей, ёруғлик диодли вспишкаси бўлган битта VGA камераси, ҳажми 32 гигабайтгача бўлган microSD хотира картаси учун слот ва 1020 мА/соат сиғимли аккумуляторга эга.

Ишлаб чиқувчилар сўзларига кўра, автоном режимда Nokia 150 суҳбат режимида 22 соатгача, кутиш режимида эса 31 кунгача ишлаши мумкин. Nokia 150 Dual SIM эса кутиш режимида 25 кун ишлай олади.

Кўнгилочар функциялардан янги Nokia телефонларида FМ радио ва МP3 плеер, шунингдек, «Илон» каби классик ўйинлар ўрнатилган.

Иккала модель учун ҳам тавсия этилган нарх 26 долларни ташкил қилади. Қурилмалар 2017 йилда Европа, Осиё ва Африкада сотувга чиқиши керак.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Nokia 26 долларлик иккита янги телефонни тақдим этди