date

Павел Дуров Франциядаги ҳибс ҳақида гапирди: “Эркинликка зарба”

Павел Дуров Франциядаги ҳибс ҳақида гапирди: “Эркинликка зарба”

Telegram асосчиси Павел Дуров ўтган йилнинг август ойида Парижда ҳибсга олинганини “ғалати ҳолат” деб атади. Унинг айтишича, бир йил ўтганига қарамай, ҳар икки ҳафтада Францияга қайта боришга мажбур. Тадбиркорнинг таъкидлашича, бу ҳибснинг ягона оқибати — мамлакатнинг “эркин давлат” сифатидаги обрўсига катта зарар етгани бўлди, деб ёзмоқда Peopletalk.

Дуров ўша воқеани эслар экан, “Telegram’дан айрим шахслар жиноятларни мувофиқлаштиришда фойдаланганини эшитмаганим учун тўрт кун ҳибсда ушлаб туришди”, деди. Унинг сўзларига кўра, йирик платформанинг бош директори фойдаланувчилар қилмишлари учун қамоққа олиниши — нафақат мисли кўрилмаган ҳолат, балки қонунан ва мантиқан ҳам мутлақо асоссиздир.

Бир йиллик суриштирув давомида на Telegram’нинг, на унинг шахсан ўзи томонидан ҳеч қандай хато топилмаганини у алоҳида қайд этди. “Биздаги модерация тартиблари бутун соҳадаги қоидаларга тўлиқ мос келади. Шунингдек, Telegram Франциядан келган барча қонуний талабларга доим жавоб бериб келган”, деди тадбиркор.

Унинг фикрича, воқеада катта киноя бор: “Аслида мени Франция полицияси ўз хатоси учун ҳибсга олди. 2024 йил августга қадар улар Telegram’га қонун талаб қилган расмий тартибда мурожаат қилмаган. Керакли шаклни оддий қидирув орқали ҳам топишлари мумкин эди”.

Шу билан бирга, Дуровнинг апелляцияси ҳали судда кўриб чиқилмади. Унинг таъкидлашича, энг афсусланарли жиҳати — ҳибс Франциянинг демократик давлат сифатидаги имижига путур етказди.

Эслатиб ўтамиз, Павел Дуров 2024 йил 24 август куни Париждаги Le Burje аэропортида қўлга олинган эди. Унга расмийлар билан ҳамкорликдан бош тортгани ва фирибгарликда шериклик каби 12 та жиноий модда бўйича айб қўйилган, ҳатто 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкинлиги айтилган. 2025 йил февралда эса Дуров 5 миллион евро гаров эвазига озодликка чиқди. Унга Франциядан чиқмаслик ва ҳафтасига икки марта полицияга хабар бериш шарти қўйилган. Бироқ ишни суд кўриб чиқишига энди бир йилдан ошди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Павел Дуров Франциядаги ҳибс ҳақида гапирди: “Эркинликка зарба”