date

Apple Oppo ва муҳандисга қарши судга мурожаат қилди

Apple Oppo ва муҳандисга қарши судга мурожаат қилди

Apple компанияси ўзининг собиқ муҳандиси Чэнь Ши ва Oppo компаниясига қарши суд даъвоси киритди, деб Rozetked хабар берди. Даъво саноат жосуслиги ва Apple Watch технологиялари билан боғлиқ тижорат сирларини ўғирлаш айбловига тааллуқли.

Маълумотларга кўра, Ши 2020 йил январидан 2025 йил июнига қадар Apple’да сенсор тизимлари архитектори сифатида ишлаган ва компаниянинг ички ишланмаларига, техник ҳужжатлари ва маҳсулот харитасига кириш имконига эга бўлган. У кетишидан уч кун олдин 63 та файлни махфий папкадан USB-га кўчиргани айтилмоқда.

Apple суддан Oppo ва Чэнь Шига компания тижорат сирларидан фойдаланишни тақиқлашни, шунингдек, кўрилган зарар ва адвокат ҳақларини қоплашни талаб қилмоқда. Oppo эса айбловларни рад этиб, суд билан ҳамкорлик қилишини ва ҳақиқат суд жараёнида аниқланишини билдирган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Apple Oppo ва муҳандисга қарши судга мурожаат қилди