date

Самарқандда чиқинди ташувчи электр мотороллерлар ишлаб чиқарилмоқда

Самарқандда чиқинди ташувчи электр мотороллерлар ишлаб чиқарилмоқда

Самарқандда Elxolding корхонаси томонидан Eldosh бренди остида чиқиндиларни ташиш учун мўлжалланган уч ғилдиракли санитар мотоциклларнинг ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.

Чиқиндиларни бошқариш агентлиги хабарига кўра, корхонада бу йўналишда қўшимча 100 га яқин иш ўрни яратилган.

Қайд қилинишича, мотороллерларнинг бензин ва электромоторли турлари мавжуд. Улар шаҳар маҳаллаларидаги тор кўчаларда ҳам бемалол ҳаракатланиб, чиқиндиларни ташиб чиқиши мумкин.

Фото: Чиқиндиларни бошқариш агентлиги

Бензинли мотороллер 6 литр бензин сарфи билан 1 тоннагача чиқиндини 100 км масофага ташийди.

Электромоторли мотороллерларда эса 150 амперли 72 вольтли қувватлагич жойлаштирилган бўлиб, 1 тонна юкни 60-80 км масофага ташиб бориш хусусиятига эга.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Самарқандда чиқинди ташувчи электр мотороллерлар ишлаб чиқарилмоқда