Сўнгги пайтларда Apple ўз маҳсулотларига майда дизайн ўзгаришларини киритиб келмоқда. Кўп ҳолларда янги модел аввалгисидан фақат ранглари билан фарқ қилаётгандек кўринади. Аммо 2026 йилда компания бутунлай янги қурилмани — букланадиган iPhoneни тақдим этиши кутилмоқда.
Bloomberg шарҳловчиси Марк Гурман маълумотига кўра, Apple китоб сингари очилиб, планшетга айланиши мумкин бўлган смартфон устида ишламоқда. Ушбу илк букланадиган модел ички код номи V68 бўлиб, унинг ташқи дисплейи беш-олти дюйм, ички экрани эса саккиз дюйм атрофида бўлиши айтилмоқда.
Янги iPhone тўртта камера билан таъминланади: олд панелда селфи ва видеоқўнғироқлар учун алоҳида линзалар, орқа томонида эса юқори аниқликдаги яна икки камера бўлади. Шунингдек, ишлаб чиқувчилар илгари машҳур бўлган Touch ID технологиясини қайтармоқда. Бармоқ изи сканери қурилманинг ён томонида жойлашади.
Мутахассисларнинг фикрича, букиладиган iPhone харидорлар орасида катта қизиқиш уйғотади. Унинг дастлабки нархи 1 999 доллар (161 419 рубл) атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!