date

Google Android’да «текширилмаган» иловаларни ўрнатишни тақиқлайди

Google Android’да «текширилмаган» иловаларни ўрнатишни тақиқлайди

Google компанияси Android операцион тизими хавфсизлигини ошириш мақсадида, текширилмаган ишлаб чиқарувчилар томонидан яратилган иловаларни ўрнатишни тақиқлашни эълон қилди. Бу ҳақда компаниянинг расмий сайтида маълумот берилди.

2025 йил октябрда ишга тушириладиган ишлаб чиқарувчиларни текшириш тизими, 2026 йил сентабрдан Бразилия, Индонезия ва Сингапурда ишга тушади. Янги тизим ишлаб чиқарувчиларни сертификатлаш ва уларнинг ишлаб чиқарган илова ва дастурларининг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.

2027 йилдан бошлаб, Google бу тизимни бошқа мамлакатларда ҳам жорий қилишни режалаштирганини маълум қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Google Android’да «текширилмаган» иловаларни ўрнатишни тақиқлайди