
Жанубий Кореянинг LG компанияси кейинги ойнинг бошида ўтказиладиган CES 2017 халқаро кўргазмасида 4K форматидаги HDR функциясига эга мониторларни тақдим қилади, дея хабар бермоқда Terabayt.uz сайти.
LG жами 3 та мана шундай мониторларни истеъмолчилар эътиборига ҳавола этмоқчи. Биринчи монитор UHD форматидаги (3840х2160) HDR10 функциясини қўллаб қувватлайдиган 32 дюймли экран билан жиҳозланади, иккинчи модель эса Chromecast опциясига 34 дюймли UltraWide LG 34UM79M экран билан таъминланади. Шунингдек, яна битта 34 дюймли LG 34UC99 ўйин монитори ҳам қатордан ўрин олади.
HDR функцияси монитор экранида ёрқинлик даражасини ошириб, янада сифатли намойишни таъминлайди, бу эса монитордаги энг муҳим хусусият ҳисобланади. Моделларга USB Type-C порти ва IPS матрица ўрнатилади.
Ҳозирча мониторларнинг нархи маълум эмас. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар