
Samsung ўзининг янги маҳсулотлари тақдимотига расмий таклифномалар тарқатди. Тақдимот Лас-Вегасда келгуси йилнинг 5—8 январь кунлари бўлиб ўтадиган CES 2017 кўргазмаси доирасида ўтказилиши маълум қилинди, дея хабар беради «Дарё».
Тақдимот кўргазма арафасида, 4 январь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бу йил корпорация стилусли планшет, Gear S3 ақлли соатларининг махсус модификацияси ва Samsung Galaxy А смартфонларининг 2017 йил линейкасини тақдим этиши кутилмоқда.
Samsung бозордан қайтариб олинган Samsung Galaxy Note 7 ни алмаштирадиган стилусли фаблетни намойиш этиши эҳтимоли жуда кам эканлиги билдирилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар