Электрон лицензиялаш портали тест режимида ишга туширилди, дея хабар қилди «Газета.уз» нашри.
Портал ёрдамида Ўзбекистон тадбиркорлари қуйидаги йўналишларда лицензиялар ва рухсатномаларни расмийлаштириши мумкин:
- транспорт;
- архитектура ва қурилиш;
- биржа, риелторлик фаолияти, ломбардлар, лотереяларни ташкил қилиш;
- маданият, ноширлик фаолияти, реклама;
- қимматбаҳо металлар ва қиматбаҳо тошларнинг айланиши;
- савдо фаолияти;
- божхона фаолияти;
- банк, суғурта, қимматбаҳо қоғозлар, микрокредитлаш;
- нефть ва газ мажмуаси, табиий ресурслардан фойдаланиш;
- тиббий фаолият, фармацевтика, ветеринария;
- хавфли товарлар ва буюмларнинг айланиши;
- аудит, баҳолаш ва адвокатлик фаолияти;
- ахборот технологиялари, криптоҳимоя, ЭҲМ учун дастурлар ва фонограммалар;
- таълим, спорт ва туризм ва бошқалар.
Порталнинг даъвогарлар ва лицензияловчи органлар ўртасидаги алоқалар самарадорлигини ошириш, лицензиялаш тўғрисидаги маълумотларнинг янада очиқлигини таъминлашга хизмат қилиши кутилмоқда.
Фойдаланувчиларга электрон ресурсни синовдан ўтказиш ҳамда таклиф ва мулоҳазаларни Facebook саҳифасига юбориш таклиф этилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?