OpenAI ишга қабул қилиш жараёнини тубдан ўзгартириши кутилаётган янги платформа - OpenAI Jobs Платформ’ни ишга туширганини расман эълон қилди. Бу ҳақда Techcrunch хабар берди.
Компания маълумотига кўра, тизим сунъий интеллектдан фойдаланиб, иш берувчиларнинг талабларини иш изловчиларнинг кўникмалари билан автоматик равишда таққослайди. Бу восита нафақат йирик бизнес, балки кичик корхоналар ва давлат ташкилотлари учун ҳам, айниқса ИТ-мутахассисларини излашда фойдали бўлади.
Лойиҳанинг ўзига хос хусусияти - фойдаланувчилар сунъий интеллект бўйича ўз кўникмаларини ўрганишлари ва тасдиқлашлари мумкин бўлган OpenAI Academy ўқув муҳити билан узвий боғлиқлигидир. Бу иш изловчиларга қўшимча имкониятлар яратади ва платформани янада шаффоф ҳамда холис қилади.
OpenAI Миcрософтга қарашли ЛинкедИн’га рақобат қилишни мақсад қилгани кўриниб турибди. Мутахассислар учун мўлжалланган ижтимоий тармоқдан фарқли ўлароқ, янги тизим расмий резюме ва тавсияларга эмас, балки сунъий интеллект томонидан тасдиқланган кўникмаларга эътибор қаратади.
OpenAI Jobs Platform 2026 йилнинг иккинчи ярмида ишга туширилиши кутилмоқда. Ишлаб чиқиш аллақачон фаол олиб борилмоқда ва компаниянинг мақсадларига кўра, рекрутинг бозорида жиддий ўзгаришлар юз бериши кутилмоқда.
Сунъий интеллект иш қидириш ёндашувини ўзгартира оладими ва ишга жойлашишни адолатлироқ ҳамда тезроқ қила оладими? Вақт ўтса, кўрамиз.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!