2016 йилда Samsung компанияси Apple'га ўзига хос "совға" тақдим этди. Жанубий Корея гиганти iPhone 7 ва 7 Plus қурилмалари тақдимотидан аввал ўзининг янги Samsung Galaxy Note 7 қурилмасини намойиш қилди. Бироқ тез орада аккумулятор ёниб кетиш ҳолатларининг кўпайиши натижасида Samsung'нинг янги смартфонлари бозордан қайтиб олинди.
2017 йилда Samsung фаблетлар бозорида ўз позициясини тиклашига тўғри келади. Apple ҳам бу борада ўз туҳфасини тайёрламоқда. 229 саҳифали патент аризасининг 150 саҳифасида ақлли стилусни қўллаш вариантларига изоҳ берилади.





Матн билан ишлаш, чизиш ва суратни қайта ишлаш, видеони монтаж қилиш (жумладан блокланган экранда ҳам) – технологияларнинг бир қисмини Samsung ва бошқа ишлаб чиқарувчиларда кўрганмиз. Патент аризаси 2015 йилнинг 22 сентябрида регистрациядан ўтказилган бўлса-да, эндигина тасдиқланди.
iPhone стилус дисплейга тегмасиданоқ уни "таний олади".
Ишлаб чиқарувчиларнинг сўзларига кўра, стилусдан фойдаланиш смартфон билан тезроқ "ҳамкорлик қилиш" ва унинг қувватини тежашга имкон беради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар