date

15 сонияда ташхис қўядиган “ақлли” стетоскоп яратилди

15 сонияда ташхис қўядиган “ақлли” стетоскоп яратилди

Тиббиёт соҳасида навбатдаги муҳим технологик ютуқ Буюк Британияда рўй берди — сунъий интеллект (СИ) технологиясига асосланган “ақлли” стетоскоп ишлаб чиқилди ва муваффақиятли синовдан ўтказилди.

Imperial College London университети ҳамда NHS Trust тиббиёт хизмати ҳамкорлигида яратилган ушбу инновацион қурилма фақат 15 сония ичида юрак фаолиятига боғлиқ бир қатор касалликларни — юрак етишмовчилиги, аритмия (атриал фибрилляция) ва юрак клапанларига оид муаммоларни аниқлаб беради.

Мазкур стетоскоп анъанавий қурилманинг замонавий версияси бўлиб, фақат овоз тинглаш билан чекланиб қолмайди, балки EKG — электрокардиограмма функциясини ҳам бажаради. У юрак уриши, қон оқими ва юракнинг умумий фаолиятини таҳлил қилиб, маълумотларни сунъий интеллект ёрдамида смартфонга юбориладиган ташхисга айлантиради.

Қурилма 12 минг нафар беморда амалий синовдан ўтказилган ва натижалар шифокорларни ҳайратда қолдирган. Юрак етишмовчилигини аниқлаш имконияти икки баробар, атриал фибрилляцияни аниқлаш кўрсаткичи эса уч баробар ошган.

Шифокорлар таъкидлашича, ушбу технология кўп ҳолларда дастлаб белгисиз кечадиган юрак касалликларини эрта босқичда аниқлаш имконини беради. Бу эса ҳаётни сақлаб қолиш ва оғир асоратларни олдини олишда катта аҳамиятга эга.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » 15 сонияда ташхис қўядиган “ақлли” стетоскоп яратилди