Apple ўзининг анъанавий сентябр ойи тақдимотида Watch SE 3 моделини ҳам намойиш этди. Бу ҳақда Rozetked хабар берди. SE — Apple Watch’лар орасидаги энг арзон ва оммавий тоифа ҳисобланади. Илк бор 2022 йилда янгиланган ушбу модел энди учинчи авлодгача етди.
Ташқи кўриниш деярли ўзгармаган: миш-мишларга қарамай, корпус пластик эмас, балки алюминий бўлиб қолди. Ишончли ва енгил.
Энг асосий янгилик — энди SE ҳам Apple S10 чипи билан жиҳозланган. Бу унга катта моделларга хос функцияларни олиб келди:
- Always-On Display — экран доим ёниб туради
- Қўл билан силкиш ёки икки марта тап қилиш орқали жест билан бошқариш
- Уйқуда апноэ ҳолатини аниқлаш
Бундан ташқари, соатда энди динамик, 5G-модем, ҳамда икки баробар тез зарядланиш имкони бор. Батарея ҳаёти эса олдингидек — бир кунда фаол ишлашга етарли.
Нархи эса ўзгармаган — 249 доллар. Сотувлар 19 сентябрдан, корпус ранглари — Starlight ва Midnight. Қулай нарх, катта имкониятлар — энди SE ҳақиқий альтернативага айланмоқда. Сиз шундай соатни танлармидингиз?
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!