Apple ниҳоят базавий iPhone 17 моделини расман намойиш қилди. Бу ҳақда Rozetked хабар берди. Бу гал Plus версияси йўқ — унинг ўрнини янги iPhone Air эгаллади. Лекин бу iPhone 17’ни “камтар” қила олмади.
Энг катта янгилик — 120 Гц ProMotion дисплей. Ниҳоят, Apple базавий моделга ҳам юқори янгиланиш частотасини жорий қилди. Экран ҳам бираз каттароқ: энди 6,3 дюйм, юқори ёруғлик кўрсаткичи эса 3000 нитгача етиб борган.
Apple бу сафар экранни ҳам мустаҳкамлади: Ceramic Shield 2 деб номланган янги авлод шиша қопламаси тирналишларга икки баробар чидамли.
Процессор сифатида янги A19 чипи ўрнатилган (Pro версия эмас). Apple маълум қилишича, видео имкониятлари 20% га яхшиланган.
Аккумулятор ҳажми аниқ айтилмаган, лекин Apple'нинг сўзларига кўра, видео томоша вақти 8 соатга узайган.
Энг арзон версия энди 256 ГБ хотира билан чиқмоқда (аввал 128 ГБ эди), нархи эса 799 доллардан бошланади. Сотувлар 19 сентябр кунидан старт олади.
Apple ниҳоят фойдаланувчилар талабини эшитди — сиз iPhone 17 ни харид қилишни режалаштиряпсизми?
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!