Европада жойлашган ReOrbit компанияси сунъий йўлдош алоқасини ривожлантириш ва SpaceX'нинг Starlink тизимига рақобат қилиш мақсадида €35 миллион (тақрибан 460 миллиард сўм) инвестиция жалб қилди, деб TechCrunch хабар берди. Бу компания тарихидаги энг йирик сармоя ҳисобланади.
ReOrbit Финляндияда ташкил этилган ва юқори технологияли, модулли сунъий йўлдош платформаларини ишлаб чиқишга ихтисослашган. Компаниянинг асосий мақсади — Европада мустақил сунъий йўлдош инфратузилмасини барпо этиш ва маълумот узатиш хизматларини маҳаллийлаштиришдир.
Маблағлар янги спутникларни ишлаб чиқиш, ускуналарни синовдан ўтказиш ва орбитада ишга тушириш ишларига йўналтирилади. ReOrbit, шунингдек, ўзининг тезкор, хавфсиз ва Европа стандартларига мос бўлган сунъий йўлдош тармоғини яратишни мақсад қилган. Компания 2026 йилда биринчи сунъий йўлдошини учиришни режалаштирмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!