Жанубий Кореянинг LG компанияси тез орада LG G Pad III 10.1 планшети намойиш қилиши кутилмоқда, деб хабар бермоқда Terabayt.uz сайти. Ушбу моделнинг саккиз дюймли экран билан жиҳозланган версияси шу йилнинг баҳорида сотувга чиқарилган эди. Бироқ планшетнинг 10 дюймли версияси ҳали-ҳануз фойдаланувчилар томонидан кутилаётган эди.
Куни кеча интернет тармоғидаги технология сайтларида ўн дюймли экран ўрнатиладиган LG G Pad III 10.1 планшетининг суратлари пайдо бўлди. Демак, планшетнинг тақдимотига ҳам узоқ вақт қолмаган.
Расмлардан кўриниб турганидек, ушбу моделда LG планшетларига хос дизайн ўзгарган. Планшет подставка ва стереодинамикларга (тахмин) эга. Унга Full HD аниқлигидаги экран ва LTE модем ўрнатилгани маълум қилинган. Ҳозирча бошқа техник кўрсаткичлар ва планшет нархига аниқлик киритилмаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда