Жанубий Кореянинг Samsung компанияси 13,3 дюймли экран билан жиҳозланган оғирлиги 800 грамм бўлган Samsung Notebook 9 моделини тез орада сотувга чиқаришни режалаштирган, деб ёзмоқда Terabayt.uz сайти.
Ноутбукнинг дисплейи 180 градусга айланади, бу эса тақдимот ёки фото-сессияларни кўрсатиш жараёнида қўшимча қулайлик яратади. Қурилмада Micro Arc Oxidation (MAO) технологияси қўлланилгани туфайли у турли ташқи таъсирларга чидамли. Еттинчи авлоддаги Intel Core i5 ёки i7 процессорларида ишлайди, 80 дақиқа мобайнида гаджет батареясини 100% қувватлаш имконияти мавжуд.
USB Type-C порти орқали эса ноутбукни смартфон адаптери ёрдамида зарядлаш мумкин. Samsung Notebook 9 бармоқ изи сканери билан ҳимояланади, экран юқори ёрқинлик даражасини қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, ноутбукдан ташқи шароитларда фойдаланганда дисплей ёрқинлигини оширадиган Outdoor Mode режими ҳам кўзда тутилган.
Қурилма январь ойида ўтказиладиган CES 2017 кўргазмасида намойиш этилиши кутилмоқда. Нархи ҳақида ҳозирча маълумот мавжуд эмас. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Шавкат Мирзиёев бешта давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди
Олимпиадага чиққан футболчилар қанча мукофот пуллари олгани маълум бўлди
Россиялик хакер учун 10 миллион доллар ваъда қилинди
ПСЖ дан 30 та зарба, 0 та гол!
Ўқишга кириш учун минимал ўтиш баллари кўтарилади
Назарбоевнинг куёви Лондондаги қасрини 43,4 млн долларга сотди