«Касперский лабораторияси» мобил банк «троян»ининг янги модификацияси Faketoken’ни аниқлади, у ўйинлар ва дастурлар, шу жумладан Adobe Flash Player ниқоби остида Android учун мўлжалланган 2000 дан ортиқ молиявий дастурлардан маълумотларни ўғирлайди, деб ёзади «Дарё».
Компания пресс-релизида айтилишича, 27 мамлакатдан 16 мингдан ортиқ киши, асосан, Россия, Украина, Германия ва Таиланд фойдаланувчилари янги вирус қурбонларига айланди.
Шу билан бирга, «Касперский лабораторияси» экспертлари таъкидлашича, банк «троян»и ахборотни шифрлай олмайди. Бундай мобил вирусларнинг кўпчилиги қурилмадаги маълумотларни эмас, унинг ўзини блоклаб қўяди, чунки маълумотлар булутли сервисда сақланиши мумкин. Бироқ Faketoken айнан маълумотларни — ҳам ҳужжатларни, ҳам медиафайлларни шифрлайди.
Қурилма «троян» билан зарарланса, у администратор ҳуқуқини сўраб, бошқа дастурлар ойналарини ёпиш ёки SMS билан ишлаш учун белгиланган дастурга айланиш ҳуқуқини сўрайди. Рад жавоби берилса, диалог ойнаси доимий равишда қайта юкланаверади, натижада фойдаланувчи шунчаки рози бўлишга мажбур қолади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади