date

VPN ниқоби остидаги янги троян фойдаланувчи маълумотларини ўғирламоқда

VPN ниқоби остидаги янги троян фойдаланувчи маълумотларини ўғирламоқда

Кибержиноятчилар бепул VPN иловалари кўринишида шахсий маълумотларни ўғирлашга мўлжалланган зарарли дастурларни фаол тарқатмоқда. Бу ҳақда ахборот-коммуникация технологияларидан ноқонуний фойдаланишга қарши курашиш бўйича мутахассислар огоҳлантириш билан чиқди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Хусусан, Флаш VPN деб номланган илова шундай хавфли дастурлардан бири экани аниқланди. Мазкур илова расмий дўконларда эмас, балки учинчи томон сайтларида тарқатилган бўлиб, унинг таркибига банк трояни ва қўшимча зарарли дастурларни юкловчи модул ўрнатилган.

Ўрнатилгандан сўнг, ушбу илова фойдаланувчининг СМС-хабарлари, пуш-билдиришномалари ва банк иловаларидаги маълумотларига кириш ҳуқуқини қўлга киритади. Шунингдек, у фойдаланувчининг рухсатисиз қурилмага бошқа зарарли модулларни юклаб олиш имкониятига эга бўлади.

Экспертлар хавфсизликни таъминлаш учун иловаларни фақат расмий дўконлардан юклаб олишни ва шубҳали манбалардан келган ҳаволаларга кирмасликни тавсия қилмоқда. Шахсий маълумотлар ва банк ҳисобларини ҳимоя қилиш учун VPN хизматларини танлашда эҳтиёткор бўлиш зарур.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » VPN ниқоби остидаги янги троян фойдаланувчи маълумотларини ўғирламоқда