Хитойнинг Huawei корпорацияси сунъий интеллект учун дунёдаги энг кучли чиплар кластерини яратишни режалаштираётганини эълон қилди. Янги Atlas 950 SuperCluster 500 мингдан ортиқ Ascend чипларини бирлаштиради, деб ёзмоқда Курсив медиа сайти.
Компания, шунингдек, 2028 йилгача учта янги Ascend чип моделини чиқаришини маълум қилди. Уларнинг ҳар бири бир-биридан икки баравар унумлироқ бўлади.
Бу баёнот АҚШнинг Хитойга Nvidia илғор чипларини етказиб беришга чекловлари фонида янгради. Таҳлилчиларнинг фикрича, Huawei қадамлари Пекиннинг технологик мустақилликка интилишини акс эттиради.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар