
Apple компанияси дизайнерлик студияси тақдим этган премиал смартфонни сотувга чиқаришга ҳозирлик кўрмоқда. Лойиҳанинг код оти — Ferrari. Бу ҳақда «Корреспондент.net» нашрига асосланиб, «Дарё» хабар бермоқда.
Гаджет iPhone’нинг келаси йили тақдим этиладиган уч моделидан бири бўлади.
Хитой манбалари охирги модель OLED-дисплейга ҳамда унга ўрнатилган Home тугмасига эга бўлишини ёзмоқда.
Мишмишлар қай даражада ҳақиқатга мослиги ҳозирча номаълум. Аммо бир муддат илгари Huawei компанияси ҳам шу йўлдан бориб, Mate 9 Porsche Design смартфонини ишлаб чиққан эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар