date

Тошкентда 1000 нафар ўқувчига мўлжалланган робототехника маркази очилди

Тошкентда 1000 нафар ўқувчига мўлжалланган робототехника маркази очилди

Тошкент шаҳри Мирабод туманида робототехника ва муҳандислик маркази иш бошлади, деб Kursiv.media хабар берди. Марказ 1000 нафардан ортиқ ўқувчиларни ўқитиш имкониятига эга.

Марказ Мирабод туманидаги 31-мактаб биносида ташкил этилди. Очилиш маросимида Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Дурдона Раҳимова, Мирабод тумани ҳокими Анвар Сайфутдинов, туман прокурори, солиқ инспекцияси ва таълим бўлими раҳбарлари, мактаб ўқитувчилари иштирок этди.

Марказда ўқувчилар робототехника, физика, сунъий интеллект асослари, замонавий технологиялар, дронлар каби фанларни ўрганишади. Шунингдек, физика, технология ва биология лабораториялари ҳам фаолият юритади. Марказ ўқитувчилар малакасини оширишга ҳам хизмат қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Тошкентда 1000 нафар ўқувчига мўлжалланган робототехника маркази очилди