16:50 / 22.12.2016
5 791

Google ходими «ўта махфийлиги» учун компанияни судга берди

Google ходими «ўта махфийлиги» учун компанияни судга берди

Жаҳондаги энг инновацион компанияда ҳам норозиликлар бўлиб тураркан. Бу гал Google менежерларидан бири ноқонуний махфийлик тартиби туфайли компания устидан судга шикоят билан мурожаат қилди, деб ёзмоқда Terabayt.uz сайти.

Исми шартли равишда “Жон Доу” деб аталаётган даъвогарнинг айтишича, Google ходимлардан жуда ҳам қаттиқ ва ноўрин махфийликни талаб қилади: компания ўз ходимларига ҳатто адвокатлар билан Google’нинг ноқонуний фаолияти ҳақида суҳбатлашишни тақиқлайди, ходимлардан бир-бири тўғрисидаги маълумотларни баҳам кўришни сўрайди, шунингдек, ишнинг хусусияти ҳақида батафсил маълумот сўрайдиган ишчилар ҳар томонлама тафтиш қилинади.

Энг қизиғи, компания “Google ичида рўй берадиган ҳамма нарсани” ўта махфий деб ҳисоблайди. Даъвогар компания ўз ходимларини мунтазам кузатиб боришини ҳам истисно қилмаяпти.

Ҳатто, Жон Доунинг қайд этишича, Кремний водийсидаги бирор компания ҳақида бадиий асар яратилаётган бўлса ва унинг сўнгги версияси токи Google томонидан тасдиқланмагунча, асарни эълон қилиш ҳам мумкин эмас.

Бундай тақиқлар Калифорниянинг меҳнат қонунчилигига зид келади, шунинг учун даъвогар компанияни жавобгарликка тортишни сўрамоқда. Агар шу иш бўйича қидирув гиганти айбдор деб топилса, у тахминан 3,8 млрд доллар миқдорида жаримага тортилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Google ходими «ўта махфийлиги» учун компанияни судга берди