
Озарбайжон Алоқа ва юқори технологиялар вазирлиги Ахборот-ҳисоблаш маркази (АҲМ) маҳаллий интранет тармоғини ташкил этиш бўйича техник ишларни якунлади. Бу ҳақда Review.uz хабар бермоқда.
Ушбу тармоқ маҳаллий интернет-трафикдан фойдаланишни оптимизация қилиш ва фойдаланувчиларнинг “Электрон ҳукумат” (e-gov.az) порталига сифатли кира олишларини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Ҳозирги вақтда Озарбайжон интернет-провайдерларини ушбу тармоққа улаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Трафик алмашиш учун ўтказиш қуввати секундига 1 гигабитга тенг каналдан фойдаланилмоқда.
Трафик истеъмоли ўсиб боргани сайин, ахборот узатиш тезлиги ҳам секундига 10 гигабитгача узайтирилиши мумкин.
Қайд этишларича, интернет-трафик истеъмолини оптимизация қилиш провайдерларнинг халқаро каналлари бандлигини 40 фоизгача камайтиришга, ўз навбатида, фойдаланувчиларнинг маҳаллий интернет-ресурсларга кириш тезлигини сезиларли ошишига ёрдам беради.
Манба: www.kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар