
Xiaomi компанияси арзон нархдаги Piston Fresh қулоқчинларини тақдим этди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Xiaomi Piston Fresh 29 юань туради. Ускуна алюминийли корпусда тақдим этилмоқда. У беш турдаги рангда таклиф этилди – қора, кумуш ранг, мовий, пушти ранг ва бинафша ранг.

Янгиликда товушни янада тоза ва бир маромда эшитишга хизмат қилувчи учинчи авлод тизими ўрнатилган.
Кабелда эса микрофон ўрнатилган бўлиб, унинг ёнида – кирувчи қўнғироққа жавоб берувчи ва мусиқани вақтинчалик тўхтатиб турадиган ягона тугма жойлашган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар