8 ГБли оператив хотирага эга бўлган смартфонлар даврига кўп вақт қолмаган кўринади. Жанубий Кореянинг Samsung компанияси анча олдин бундай ҳажмдаги хотира чипини яратган эди, эндиликда эса Hynix фирмаси бундай чипнинг аппарат қисмини тайёрлашга муваффақ бўлди, деб хабар бермоқда Terabayt сайти.
Hynix такт частотаси 3733 МГцли 8 ГБли LPDDR4 (ҳар бири 2 Гбли 4 та микросхема) хотирани ишлаб чиқаришга тайёр. Ушбу чипнинг ахборот ўтказиш имконияти 29,8 ГБ/с, у 21 нм техножараёни ёрдамида яратилади. Чипнинг нисбатан камроқ энергия сарфлайдиган версиясини 2017 йилда сотувга чиқариш режалаштирилган.
Таққос учун, Samsung томонидан 10 нм техножараёни орқали яратилган 8 ГБли чип 4266 МГц частотага эга. Hynix маҳсулоти ундан бироз кучсиз ва кўпроқ қувват сарфлайди.
Hynix фирмаси хитойлик ишлаб чиқарувчилардан бошлаб, Dell, Apple ва бошқа гигантларга турли хотира чипларини етказиб беради. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди