date

АҚШ суди Telegram'ни масофадан бузишга рухсат берди

АҚШ суди Telegram'ни масофадан бузишга рухсат берди

АҚШ прокуратураси болаларни эксплуатация қилиш билан боғлиқ тергов доирасида Telegram серверларига масофадан кириш учун суд рухсатини олди, деб Rozetked хабар берди.

Ҳужжатларга кўра, прокуратура гумондорнинг аккаунтидан маълумот олиш учун серверларга муайян хабарларни юборишга уринаётган «масофавий қидирув техникасини» қўллашни режалаштирмоқда. Бу усул орқали мулоқот ва аккаунт ҳақидаги маълумотлар олиниши кутилмоқда.

Telegram компанияси бу каби ҳаракатларни амалга ошириш имкони йўқлигини билдирди. Уларнинг таъкидлашича, ҳатто ўз муҳандислари ҳам серверлардаги хабарларга киролмайди. Сабаби — Telegram серверлари кучли шифрланган ва бу шифрни бузишнинг амалий усули йўқ.

Шунингдек, компания ҳар доим зарарли контентга қарши қатъий кураш олиб борганини ва АҚШдан келган барча қонуний талабларни бажариб келаётганини, жумладан, жиноятчиларнинг IP-манзили ва телефон рақамларини тақдим этиб келаётганини таъкидлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » АҚШ суди Telegram'ни масофадан бузишга рухсат берди