date

Буюк Британия Apple'дан шифрланган маълумотларга киришни сўрамоқда

Буюк Британия Apple'дан шифрланган маълумотларга киришни сўрамоқда

Буюк Британия Ички ишлар вазирлиги сентябрь бошида Apple компаниясига янги техник талабнома — Technical Capability Notice юборди, деб Financial Times манбасига таяниб Rozetked хабар берди. Унга кўра, Apple Британия фойдаланувчиларининг шифрланган iCloud захира маълумотларига кириш имконини бериши шарт.

2025 йил январь ойида Британия ҳукумати бутун дунё бўйлаб шифрланган фойдаланувчи маълумотларига киришни талаб қилувчи ҳужжатни эълон қилганди. Apple бу қарорга қарши апелляция берди ва Британияда Advanced Data Protection — яъни узлуксиз шифрланган маълумотларни ҳимоя қилиш функциясини ўчириб қўйганди.

Август ойида АҚШ Миллий разведка директори Тулси Габбард Британия бу талабномани Вашингтон босими остида қайтариб олганини айтган эди. Бироқ Financial Times манбаларига кўра, АҚШ бу масалада эндиликда фаол эмас ва Лондон ўз режаларини қайта фаоллаштирган.

Privacy International ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти маълум қилишича, маълумотларга фақат битта мамлакат учун кириш имкони яратилиши, бутун дунё фойдаланувчилари хавфсизлигини заифлаштиради. Apple ва Британия ички ишлар вазирлиги бу ҳолатга изоҳ беришдан бош тортган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Буюк Британия Apple'дан шифрланган маълумотларга киришни сўрамоқда