Telegram’нинг «Крипто кошелёги»да янги «Акциялар ва фондлар» бўлими пайдо бўлади, деб Rozetked хабар берди. У орқали фойдаланувчилар Apple, Tesla, Nvidia ва S&P 500 индекс каби Америка компаниялари акцияларининг токенлаштирилган кўринишини сотиб олишлари мумкин бўлади.
Ушбу тизимда савдо токенлар орқали амалга оширилади, бу эса кичик улушларни ҳам харид қилиш имконини беради. Анъанавий биржа савдосидан фарқли равишда, операциялар ҳафтанинг беш куни 24 соат давомида амалга оширилади. Дивиденд тўланадиган акциялар бўйича фойда ҳам токен кўринишида тақдим этилади.
Функция Kraken ва Backed Finance ҳамкорлигида амалга оширилмоқда. Янгиланган бўлим октябрь охиридан бошлаб айрим минтақаларда босқичма-босқич фаоллашади. Хозироқ мини-илова орқали кутиш рўйхатига ёзилиш мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!