date

Microsoft Copilot'га инсонсимон аватарлар қўшди

Microsoft Copilot'га инсонсимон аватарлар қўшди

Microsoft ўзининг Windows 11 операцион тизимидаги Copilot ёрдамчисига янги функция — «Портретлар»ни қўшди, деб Rozetked хабар берди. Бу функция Copilot Labs бўлимида жойлаштирилган ва 40 та стилизация қилинган аватарни ўз ичига олади.

Аватарлар ёрдамида Copilot реал вақтда овозли мулоқот пайтида «табиий ҳаракатланиши» ва фойдаланувчи билан мулоқотни самаралироқ қилишини таъминлайди. Янгиланиш сунъий интеллект билан муносабатни инсон учун тушунарли ва қулайроқ қилишга қаратилган.

Microsoft’нинг таъкидлашича, ҳар бир портрет инсонга ўхшаш, бироқ фотореалистик эмас. Бу турли визуал кўринишларни таклиф қилиб, аввалги Copilot имкониятларини сақлаб қолади. Ҳозирча функция фақат АҚШ, Буюк Британия ва Канадада синовдан ўтмоқда. Аватарлардан фойдаланиш учун 18 ёшдан катта бўлиш талаб қилинади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Microsoft Copilot'га инсонсимон аватарлар қўшди