date

Microsoft Windows 11 25H2 янгиланишини чиқарди

Microsoft Windows 11 25H2 янгиланишини чиқарди

Microsoft Windows 11 операцион тизимининг навбатдаги йиллик янгиланиши — 25H2 версиясини чиқарди, деб Rozetked хабар берди. Аввалига Release Preview каналда синовдан ўтказилган ушбу янгиланиш эндиликда барча фойдаланувчилар учун Windows Update орқали тарқатила бошлади.

Янгиланиш "enablement package" — яъни кичик фаоллаштириш пакети кўринишида тарқатилмоқда ва у аввалги 24H2 версиясидаги барча функцияларни ўз ичига олади. Икки версия бир хил код базасидан фойдалангани учун янги имкониятлар ҳар ойда иккиси учун ҳам янгиланиб боради.

25H2’даги асосий ўзгаришлар хавфсизлик билан боғлиқ: тизимга сунъий интеллект ёрдамида код ёзиш хавфсизлигини ошириш ва мураккаб хатарларни аниқлаш воситалари қўшилган. Шунингдек, эски PowerShell 2.0 ва WMIC компонентлари тизимдан олиб ташланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Microsoft Windows 11 25H2 янгиланишини чиқарди