date

OpenAI Sora 2 ва янги иловасини тақдим этди

OpenAI Sora 2 ва янги иловасини тақдим этди

OpenAI видеолар яратиш учун янги авлод нейротармоғи — Sora 2’ни тақдим этди, деб Rozetked хабар берди. Бу модель 2024 йилда чиқарилган биринчи версияга нисбатан сезиларли даражада такомиллашган. Энди у жисмлар ҳаракатини аниқ ҳисобга олади, обьектларнинг яхлитлигини сақлайди ва реал ҳаётдаги хатоларга ўхшаш хатоларни ҳам тўғри тасвирлай олади.

Модель жуда мураккаб топшириқларга ҳам аниқ риоя қилади ва турли услубларда — кинематографикдан тортиб анимегача — ишлай олади. Янгиликлардан яна бири — овозли синхронлаштириш: модель энди диалоглар, орқа фон эффектлари ва реал нутқ ярата олади.

Sora 2’даги “камео” функцияси орқали фойдаланувчилар ўзлари ёки дўстларини қисқа видео ва овоз ёзуви орқали роликларга қўшишлари мумкин.

OpenAI шу билан бирга iOS учун Sora иловасини ҳам чиқарди. Унда видеолар яратиш, бошқаларнинг ишларини ремикс қилиш, тасмани кўриш ва cameoga фойдаланиш мумкин. Илованинг ёшлар учун махсус назорат ва илҳомга қаратилган тасма сиёсати жорий этилган.

Илова ҳозирча АҚШ ва Канадада фақат таклифнома орқали ишга тушган. Модельдан бепул, лекин чекланган ҳажмда фойдаланиш мумкин. ChatGPT Pro обуначилари эса юқори сифатдаги Sora 2 Pro версиясидан фойдаланиш имконига эга бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » OpenAI Sora 2 ва янги иловасини тақдим этди