date

Ўзбекистонда Amazon Kuiper билан тезкор интернет ишга туширилади

Ўзбекистонда Amazon Kuiper билан тезкор интернет ишга туширилади

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов АҚШнинг Amazon Kuiper компанияси вакиллари билан учрашув ўтказиб, мулоқот давомида рақамли инфратузилмани кучайтириш ва кенг қамровли тезкор интернет хизматларини такомиллаштириш бўйича ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Суҳбат якунларида Вазирлик ва Amazon Kuiper Commercial Services LLC ўртасида ўзаро тушунув меморандуми имзоланди.

Ҳужжатга мувофиқ, мамлакат ҳудудида Project Kuiper сунъий йўлдош тармоғи орқали юқори тезликдаги интернетни ишга тушириш ҳамда телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш йўналишлари белгилаб берилди. Бу, аввало, чекка ҳудудлар, мактаб ва шифохоналар, тадбиркорлик субъектлари учун интернетга кириш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Amazon Kuiper — Amazon корпорациясининг сунъий йўлдош интернет учун масъул бўлинмаси бўлиб, Ернинг паст орбитасида (LEO) жойлаштириладиган йўлдошлар орқали бутун дунё миқёсида юқори тезлик ва паст кечикишли алоқа тақдим этишни мақсад қилади. Бундай ечимлар катта ҳажмли маълумотларни узатишни енгиллаштириб, видеоконференция, масофавий таълим, телемедицина ва рақамли хизматлар сифатини оширишга имкон беради.

Меморандум доирасида томонлар техник ечимларни жорий этиш, тармоқ барқарорлигини таъминлаш ва хизматларни кенг оммага етказиш бўйича ҳамкорликда иш олиб бориши кўзда тутилган. Умуман олганда, лойиҳа мамлакатда рақамли хизматлар қопламаси ва сифати ошишига, иқтисодиётнинг турли тармоқларида самарадорлик юксалишига замин яратади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ўзбекистонда Amazon Kuiper билан тезкор интернет ишга туширилади