YouTube “Second Chance” (“Иккинчи имконият”) номли янги дастурни ишга туширди. У блокланган контент яратувчиларга бир йилдан сўнг платформага қайта кириш учун ариза бериш имконини беради, деб ёзмоқда Rozetked.me сайти.
Компаниянинг таъкидлашича, бу дастур апелляция эмас — у қарорни расмий равишда қайта кўриб чиқиш имконидан фойдаланиб бўлган фойдаланувчилар учун мўлжалланган. Ҳар бир ҳолат алоҳида кўриб чиқилади, қарор эса бузилиш характери ва амалдаги қоидаларга мослигига қараб қабул қилинади.
Шу билан бирга, муаллифлик ҳуқуқини бузган каналлар бу дастурда иштирок эта олмайди.
Ариза тасдиқлангандан сўнг, муаллиф янги канал яратиши, аввалги видеоларини қайта жойлаши (агар улар ҳозирги қоидаларга зид бўлмаса) ва монетизатсияни қайта фаоллаштириши мумкин бўлади.
Янги функция ҳақидаги огоҳлантиришлар YouTube Студиўдаги иш столи версиясида яқин ойларда пайдо бўлади.
Дастур Google’нинг АҚШ Конгрессмени Жим Жорданга йўллаган хати ортидан жорий этилмоқда — унда компания COVID-19 ва сайловларга оид дезинформация сабабли блокланган каналларни қайтариш ниятини билдирган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!