date

Max мессенжерида блокланган аккаунтлар махсус белги билан кўрсатилади

Max мессенжерида блокланган аккаунтлар махсус белги билан кўрсатилади

Max миллий мессенжерининг Хавфсизлик маркази фойдаланувчилар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган янги функциялар жорий этилганини маълум қилди. Эндиликда фойдаланувчиларнинг хабардорлигини ошириш мақсадида блокланган аккаунтлар махсус ахборот белгиси (плашка) билан белгиланади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Дастурчиларнинг таъкидлашича, янги функция автоматик тарзда пайдо бўлади — бунинг учун фойдаланувчи иловани янгилаши кифоя. Max Хавфсизлик маркази мутахассислари ва автоматлаштирилган тизимлар ноҳалол аккаунтларни тезкорлик билан аниқлаб, уларни блоклайди ҳамда ёзиш ва қўнғироқ қилиш имкониятидан маҳрум этади.

Аввалроқ халқаро тадқиқотчилар Max мессенжерини бузиб киришга уриниб кўргани ва платформанинг ҳимоя даражаси юқори эканини эътироф этгани ҳақида хабар берилган эди. Бу эса маҳаллий ишланманинг хавфсизлик стандартларига тўлиқ жавоб беришини кўрсатади.

2026-йил май ойи бошида ишлаб чиқувчилар илова ишга туширилганидан буён 120 миллиондан ортиқ киши томонидан ўрнатилганини эълон қилишди. Фойдаланувчилар сонининг бундай тез ўсиши мессенжернинг оммавийлашиб бораётганидан далолат беради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Max мессенжерида блокланган аккаунтлар махсус белги билан кўрсатилади