Intel компанияси ноутбуклар учун янги авлод архитектураси — Panther Lake ни тақдим этди. Янги серия компаниянинг сўнгги йиллардаги қатор муваффақиятсизликларидан кейинги асосий “қутқарувчи” лойиҳа сифатида таърифланмоқда, деб ёзмоқда Rozetked.me сайти.
Panther Lake процессорлари биринчи марта Intel 18А техпротсесси асосида ишлаб чиқилган бўлиб, компания уларни уч хил вариантда таклиф этади — ҳар бири турли даражадаги энергия тежамкорлик ва ҳисоблаш қувватига мўлжалланган.
Энг қудратли модель 16 та CПУ ядроси, 12 та Хе3 график ядроси ва 12 та нурларни трассировкалаш блокига эга. Intel таъкидлашича, янги архитектурада энергия сарфи ўртача 10% га камайган, бу эса Lunar Lake авлодидан анча тежамкор.
Шу билан бирга, 18А техпротсесс туфайли чиплар 40% камроқ энергия сарфлаб, ёки худди шунча сарф билан 50% кўпроқ қувват бера олади. Янги Intel Xe3 графикаси эса 50% гача юқори самарадорликка эга бўлади.
Компания, шунингдек, шейдерларни булутда олдиндан компиляция қилиш тизимини жорий этганини маълум қилди — бу ўйинлар олдидан юкланиш вақтини қисқартиради.
Panther Lake процессорлари ҳозирда ишлаб чиқаришда бўлиб, 2026 йилнинг биринчи ярмида сотувга чиқиши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!