6 ёшли Эшлинд Хауэлл, онасининг тақиқловига қарамай, ўзи учун Amazon'дан покемонлар буюртма қилишга қарор қилди. У онасининг iPhone'ида нафақат 250 долларга ўйинчоқлар танлашнинг уддасидан чиқди, балки харид тўловини бармоқ излари сканери орқали тасдиқлашга ҳам муваффақ бўлди. Бу ҳақда Кун.уз хабар берди.
Аслида Бетани Хауэлл қизининг ўйинчоқлари учун шунча пул сарфламоқчи эмасди. Бироқ Эшлинд онасининг смартфонидаги Touch ID'ни "чув тушириш" усулини ўйлаб топди.
Бетани уйқуга кетганида қизи унинг хонасига кириб, ухлаётган онасининг бармоғи ёрдамида iPhone'ни блокдан ечди. Шундан кейин у Amazon'га кириб, 250 долларга 13та покемон танлади. Қизча буюртма тўловини ҳам худди шу усул билан тасдиқлади.
Тез орада она пулларнинг йўқолганини сезди, лекин бунга смартфонининг номаълум кимсалар томонидан бузиб кирилиши сабаб бўлган деб ўйлади. Шунда қизи уни тинчлантирди: "Ойи, хавотир олманг. Мен смартфон орқали харидни амалга оширдим. Яқинда харид келтирилади".
Amazon Бетанига 13 покемондан тўрттасинигина қайтаришга ижозат берди. Қолганини Эшлиндга совға қилишга тўғри келди. Бироқ она қизига Санта-Клаус унинг найрангидан хабар топгани ҳамда бошқа уни табриклашга келмаслигини айтди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?