Ўзбекистон бош вазир ўринбосари, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия ҳамраиси Рустам Азимов 27 декабрь куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан музокаралар ўтказди.
Эмомали Раҳмон Ўзбекистон расмий давлат делегациясининг Тожикистонга қилган мазкур ташрифи икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни бундан буён ривожлантириш ва чуқурлаштириш йўлида муҳим қадам эканини таъкидлади.
Тожикистон раҳбари Ўзбекистоннинг икки мамлакат ўртасидаги авиақатновларни қайта тиклашига оид ташаббусини ижобий баҳолашини айтиб ўтди.
У тожик халқи темир йўл участкаларини қайта тиклаш, темир йўл орқали юк ташиш тарифларини пасайтириш, электр энергия импорти ва экспортини тиклаш, қишлоқ хўжалик соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, виза тизимини бекор қилиш ва енгиллаштириш ҳамда чегара масалаларини ҳал қилишда муносабатларнинг ижобийлашувини қўллаб-қувватлашини қўшимча қилди.
Учрашув давомида икки мамлакатнинг иқтисодиёт, савдо-сотиқ, транспорт ва коммуникация, сув, энергетика, маданият, чегаралар муҳофазаси соҳаларидаги ҳамкорлик ривожи бўйича фикр алмашилди.
Бундан ташқари, учрашувда минтақа ва дунёдаги ҳарбий-сиёсий вазият, шунингдек терроризм, экстремизм, наркотрафик ҳамда бошқа трансмиллий жиноятларга қарши курашни кучайтириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади