23:33 / 27.12.2016
6 418

Хитой 2020 йилда Марсга биринчи зондни юборишни режалаштираётгани маълум қилинди

Хитой 2020 йилда Марсга биринчи зондни юборишни режалаштираётгани маълум қилинди

Хитой 2020 йилда Марс орбитасига биринчи зондни юборишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакатнинг жорий йилда коинотдаги фаолиятига бағишланган ҳисоботда маълум қилинди, дея хабар беради «Дарё».

«Хитой Марсни тадқиқ этиш бўйича биринчи миссияни амалга ошириш, шунингдек, сайёра орбитасига чиқиш, қўниш ва юзасини ўрганиш бўйича технологияларни эгаллаш ниятида», — дейилади ҳужжатда.

Ҳисоботда таъкидланишича, Ерга Марс ва астероидлар тупроғидан намуналар олиб келиш, Юпитерни ўрганишни ҳам мақсад қилиб қўйилган. Шунингдек, коинотни ўзлаштириш дастури доирасида яқин 5 йил мобайнида оғир ракеталар учирилишини кўпайтириш мўлжалланган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Хитой 2020 йилда Марсга биринчи зондни юборишни режалаштираётгани маълум қилинди