Шу йилнинг бешинчи октябрь санасида АҚШнинг Google компанияси Pixel ва Pixel XL смартфонларини намойиш килган эди. Ушбу смартфонлар Nexus сериясидаги қурилмалардан кучли техник параметрлар ва нисбатан қимматроқ нархи билан фарқланиб туради. Гарчи Google дастурий таъминот борасида етарли тажрибага эга бўлса-да, ўтган 3 ой мобайнида янги Pixel смартфонларига доир бир нечта носозлик ҳолатлари қайд этилди, дея ёзади Terabayt.uz сайти.
Агар бундан аввалроқ смартфонлар автомобилга Bluetooth орқали яхши уланмаслиги ва уларнинг биридаги камерада хиралик пайдо бўлгани ҳақида хабар берилган бўлса, яқинда ҳар иккала моделдаги динамикларда кузатилган носозлик тўғрисида ҳам маълумотлар пайдо бўлган эди. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Интернетдаги ушбу смартфонлар учун яратилган махсус форумда бир қатор фойдаланувчилар Google Pixel’нинг қотиб қолишидан шикоят қилишган. Бундай ҳолат смартфонда бир неча сониядан бир дақиқагача давом этиши мумкин экан.
Ҳозирча бундай носозлик нима сабабли содир бўлаётгани номаълум. Тахминларга кўра, бу ташқи иловалар таъсирида ёки аппарат билан носозлик туфайли юзага келаётган бўлиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди