6 207
Facebook муаллифлик ҳуқуқлари бузилишини аниқлаш бўйича ўз технологиясини ишлаб чиқмоқда
Етакчи овоз ёзиш студиялари Facebook’дан муаллифлик ҳуқуқлари ҳимояси бўйича ишларни кучайтиришни талаб қилди, деб ёзади «Ведомости»га асосланиб «Дарё» нашри. Улар ижтимоий тармоқнинг муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган материаллардан иборат видео ва аудиопостларни ўчириб ташлашини сўрамоқда.
Financial Times манбаларига кўра, Facebook муаллифлик ҳуқуқларини бузадиган контентни аниқлаш бўйича ўз технологиясини ишлаб чиқмоқда. У YouTube’даги Content ID’га ўхшаш бўлади. Бунда YouTube’га жойланадиган роликлар ҳуқуқ эгалари томонидан юборилган файллардан иборат Content ID базаси билан таққосланади. Мос файллар аниқланган тақдирда, Content ID ҳуқуқ эгаси номидан ролик учун ҳуқуқни даъво қилади.
Facebook’нинг технологияси ишга тушиши билан, компания овоз ёзиш лейбллари билан лицензия келишувини ишлаб чиқиш бўйича музокараларни бошлаши мумкин бўлади, унга мувофиқ ҳуқуқ эгалари сайтда ўз роликлари кўрсатилгани учун пул ола бошлайди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди