23:19 / 17.04.2015
6 800

БАА фуқароси hi-tech эгар яратди

БАА фуқароси hi-tech эгар яратди

Швейцариянинг Женева шаҳрида 43-марта Халқаро инновациялар кўргазмаси ташкил этилди, деб хабар беради «Kun.uz».

Унда дунёнинг 48 мамлакатидан келган 750 нафар иштирокчи ўз ишланмаларини кўргазмага қўйишди.

Женева кўргазмалари ҳар йили фан ва техника ривожи учун янгидан-янги ғояларни тақдим этиб келмоқда.

Жорий йилда ҳам Женева салонида Россия, Хитой, Миср, Таиланд, Жанубий Корея, Эрон, Польша, Швейцария, Франция, Саудия Арабистони, Италия, Малайзия, Молдава ва БАА каби илғор давлатлардан вакиллар иштирок этишди.

Шунингдек, Афғонистон, Озарбайжон, Бенин, Черногория, Мальта ва Парагвай давлатларидан кўргазма тарихида илк марта иштирокчилар келиши кузатилди.

БАА фуқароси бўлган Аҳмад Мажжан намойиш қилган қурилма кўпчиликнинг эътиборини ўзига қаратди. У ясаган отлар учун эгарга компас, гироскоп, GPS навигатори ва от ёпинчиғи ичини салқинлатиб турувчи мослама ўрнатилган.

Эгардаги махсус тугмани босиш орқали, ҳудуд шароитлари ҳақидаги маълумотлар олиш, ҳаракатланиш тезлиги ва отлиқнинг пульсини ўлчаш мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » БАА фуқароси hi-tech эгар яратди