
Microsoft компанияси Windows 10 операцион тизимининг фойдаланувчи интерфейсини янгилаш устида иш олиб бормоқда. Компания ичида ушбу янги лойиҳани Project Neon деб аташмоқда, деб ёзади Кун.уз сайти.
Янги дизайнда анимация ҳамда blur эффекти кўпроқ ишлатилади. Бундан ташқари, дастурчиларга ўз иловасининг дизайнини батафсил созлаш имконини берувчи Acrylic ускунаси пайдо бўлади.

MSPowerUser берган маълумотга кўра, Windows 10’га бир нечта визуал эффектлар қўшилади. Мисол учун, курсор интерфейснинг бирор бир қисмига олиб борилганда мазкур жой ёниши ёки унинг шаффофлиги ўзгариши мумкин.
Хулоса қилиб айтилганда, Microsoft минималистик дизайн сари бормоқда. Нашрнинг таъкидлашича, тармоқда пайдо бўлган бу суратлар ҳозирда концепт кўринишига эга ва натижа умуман бошқача бўлиши ҳам мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар