date
views 5 804

Google ва Apple Россия онлайн дўконларидан LinkedIn дастурини ўчириб ташлади

Google ва Apple Россия онлайн дўконларидан LinkedIn дастурини ўчириб ташлади

Google ва Apple компаниялари ўзларининг Россиядаги онлайн дўконларидан LinkedIn дастурини ўчириб ташлади. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Apple вакиллари бир ой муқаддам компания дастурни Россия ҳудудида блоклаб қўйиш талабини олган эди. Google эса ўзи ишлаётган давлатларнинг қонунларини ҳурмат қилишини таъкидлаб ўтди.

Роскомнадзор агентлиги 2016 йилнинг 17 ноябрида LinkedIn ижтимоий тармоғини Россия ҳудудида блоклаб қўйди. Айтилишича, персонал маълумотларни сақлаш билан боғлиқ қонунчиликнинг кўп маротаба бузилиши бунга сабаб бўлган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Google ва Apple Россия онлайн дўконларидан LinkedIn дастурини ўчириб ташлади