
Instagram ижтимоий тармоқнинг «Тарихлар» бўлимида реклама пайдо бўлишини билдириб, сутка давомидаги 150 миллион фаол фойдаланувчи ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда "TJournal"га таяниб "Дарё" хабар бермоқда.
Рекламанинг янги тури одатий «тарихлар» каби кўриниш ва шундай шаклга эга бўлади: 5 сония намойиш этиладиган фото ёки 15 сонияли видео. Реклама лавҳалари бошқа инсонлар «тарихи» кўрилиши давомида намойиш этилади ва уларни ҳам ўтказиб юбориш мумкин.
Ҳозирча рекламанинг янги имкониятларидан ҳамма ҳам фойдалана олмайди, синов намойишларида 30 компания, жумладан, Netflix, Nike ва Airbnb иштирок этади. Реклама қиймати аукцион асосида аниқланади ва 1000 намойишдан бошланади.
Маълумот учун, Instagram Stories бўлими ишга туширилганидан бери ўтган 5 ой мобайнида ундан ҳар куни фойдаланаётганлар сони 150 миллион кишига етди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар