
АҚШнинг бўлғуси президенти Дональд Трамп учун Cadillac лимузини яратилмоқда. General Motors компанияси ва АҚШ махсус хизматлари ҳамкорлигида яратилаётган машина Трампнинг хавфсизлигини таъминлаш учун энг илғор технологиялар билан жиҳозланади.
Икки йил давомида яратилган Cadillac Monster 2 деб аталувчи бу машина 20 см ли зирҳли ҳимоя, кўзни ёшлатувчи газ отувчи замбарак, ҳаётни таъминлаш сунъий қурилмаси ва захира қон баллонлари билан жиҳозланади.
АҚШ ОАВ маълумотларига кўра, энг янги президент лимузини Трампнинг инаугурацияси куни оммага тақдим қилинади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар