Apple жаҳоннинг энг инновацион компанияси номини сақлаб қолди

  • 14 январь 2017, 11:10
  • 3 875
  • Технология
  • Apple жаҳоннинг энг инновацион компанияси номини сақлаб қолди

    Apple яна жаҳоннинг энг инновацион компанияси деб топилди. Рейтинг Boston Consulting номли халқаро консалтинг агентлиги томонидан тузилган, деб ёзмоқда Terabayt сайти.

    Тадқиқот жараёнида турли соҳалардаги 1500 нафардан ортиқ компания бошқарувчилари орасида сўров ўтказилган. Рейтинг 2004 йилдан бери юритилади, Apple 2005 йилдан буён ушбу рейтингда пешқадамликни ҳеч кимга бермай келмоқда.

    Google ва Tesla 2016 йилнинг энг инновацион компаниялари рейтингида кучли учликдан жой олган. Microsoft эса 4-поғонани банд қилди. Рейтингда Facebook тўққизинчи, Samsung еттинчи, Amazon бешинчи, Toyota саккизинчи ўринда келмоқда.

    Рейтингга ҳаммаси бўлиб 50 та компания киритилган, 2016 йилда шулардан 34 таси АҚШ, 10 таси Европа ва 6 таси Осиё компаниялари ҳиссаси тўғри келди.

    Фикрлар

    » » Apple жаҳоннинг энг инновацион компанияси номини сақлаб қолди